Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Грузия жўнаб кетди

Ташриф дастурида маданий-гуманитар тадбирларда иштирок этилади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзенинг таклифига биноан 2 июль куни давлат ташрифи билан Тбилиси шаҳрига жўнаб кетди.

Аввал хабар қилинганидек, Грузия пойтахтида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилади.

Ўзбекистон – Грузия дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари диққат марказида бўлади.

Ташриф дастурида маданий-гуманитар тадбирларда иштирок этиш ҳам кўзда тутилган.

Ўзбекистон