Шавкат Мирзиёев янги электропоездда Тошкентдан Хожикентга борди

Шавкат Мирзиёев янги қатновга қўйилган Тошкент — Хожикент йўналишидаги электропездга чиқди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, вагонлар шинам ва ёруғ, йўловчилар учун қулай. Ўриндиқлар сони 586 та. Маълумот таблолари ва ёнғин хавфсизлиги тизими ўрнатилган. Поезд соатига 120 километргача тезликка чиқа олади. Ҳар бир тарафга кунига учтадан қатнов йўлга қўйилади.

Сафар чоғида давлат раҳбари темирйўл инфратузилмасини ривожлантириш, йўловчилар учун шароитларни яхшилаш, темирйўлларни электлаштириш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича мутасаддиларнинг ҳисоботларини тинглади.

Тошкент ва Хожикент оралиғидаги темирйўлга туташ майдонларни 2025 йилги реновация дастурига киритиб, уларни тартибга келтиришга кўрсатма берилди. Йўналишдаги эгри қисмларни тўғри қилиб қайта қуриш орқали кунлик экспресс поездлар қатновини кўпайтириш ва кўпроқ йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун шароит яратиш топширилди.

Аввалроқ, Тошкент — Хожикент йўналишиган янги электропоезд йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Ўзбекистон