Сурхондарёда Кореядан юборилган протеин жўнатмасида прегабилин моддаси аниқланди

Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида, чет давлатидан келтирилган протеин ичида кучли таъсир қилувчи капсула топилди. Бу ҳақда «Тоshkent-AERO» ихтисослаштирилган божхона комплекси хабар берди.

Хусусан, Денов шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 30 ёшли фуқаро ўз номига Кореядан юборилган жўнатмани қабул қилиб олаётган вақтда қўлга олинади.

Натижада, ҳужжатларда спорт озуқаси сифатида кўрсатилган жўнатмада ҳақиқатан ҳам 1200 та прегабилин моддасига эга кучли таъсир қилувчи капсула аралаштирилганлиги аниқланади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон