Ўзбекистонда $50 минг эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди
Муқаддам судланган гумонланувчи 20 минг доллар олаётган вақтида ушланди, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Наманган вилоятида туғилган шахс фуқарони ноқонуний равишда АҚШга юборишни ваъда қилди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, муқаддам фирибгарлик учун судланган 25 ёшли эркак ўз «хизматлари» эвазига 50 минг доллар сўраган.
Ушбу шахс фуқарони қаҳвахонага чақириб, 20 минг АҚШ доллари миқдорида «аванс» олаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланади.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдордаги фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.





