Путин мигрантларга нисбатан салбий муносабат сабабини очиқлади
Россия президенти Владимир Путин муҳожирлар рус тили ва қонунларни яхши билса, уларга нисбатан адоват бўлмаслигини айтди. У тегишли фикрни «Валдай» халқаро дискуссия клуби йиғилишида билдиргани ҳақида «Комсомольская Правда» хабар берди.
Россия раҳбарининг аниқлик киритишича, Россия расмийлари биринчи навбатда ўз фуқаролари манфаатларини ўйлашлари керак. Унинг сўзларига кўра, бу ҳатто мамлакатнинг миграция сиёсати масаласига ҳам тегишли бўлиб, у россияликларнинг манфаатларини ҳам акс эттириши керак.
Агар мигрантлар Россия қонунларини билса ва ҳурмат қилса, шунингдек, рус тилини етарли даражада билса, мамлакатда уларга нисбатан душманлик бўлмайди, деди Путин.
Авалроқ Путин мигрантларнинг жамиятга мослашуви бўйича таклифлар тайёрлашни топширганди. Унинг фикрича, иш билан таъминлашда амалий эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда рус тилини билиш даражаларини белгилаш ва мустаҳкамлаш лозим.