Жиззахда 51 минг долларни сохталаштирганлар қўлга олинди

Жиззахда сохта доллар ва сўм сотишга уринган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар берди.

Гумонланувчилар И.Н. ва М.М. С.Г.дан сохта 51 минг АҚШ доллари ва 100 миллион сўм эвазига ҳақиқий 93 миллион сўм олишни режалаштирган экан.

Фуқаролар банк картасига 39,2 миллион сўм ўтказаётган пайтда қўлга олинган, дейилади хабарда.

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддасини 25-модда орқали қўллаган ҳолда (сохта пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар тайёрлаш, уларни ўтказишга суиқасд қилиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиззах