2024 йилда дунё бўйлаб 54 нафар жуналист ҳалок бўлди

2024 йилда 17 та давлатда 54 нафар журналист хизмат фаолияти вақтида ҳалок бўлди. Бу ҳақида «Чегара билмас мухбирлар» халқаро ташкилоти ҳисобот эълон қилди.

 Журналистларнинг асосий қисми (16 киши) Ғазо секторидаги вазиятни ёритиш пайтида вафот этган. Ташкилот таъкидлаганидек, ўлимга исроиллик ҳарбийларнинг ҳаракатлари сабаб бўлган.

Дунёда 550 нафар журналист қамоқда. 2024 йилда ҳибсга олинганлар сони 7,2 фоизга ошган. Бунга Россия (йилига +8 киши) ва Исроилда (+17) журналистларни қамоққа олишнинг янги ҳолатлари сабаб бўлди.

Ҳибсга олинган журналистларнинг деярли ярми тўртта давлатда қамоқда: 

• Хитой — 124 та; 

• Гонконгда —1 1 та;

• Мянма — 61 та;

• Исроил  — 41 та; 

• Беларусда  — 40 та.

Матбуот ходимларининг умумий жазоси 250 йиллик қамоққа тенг.

Ташкилот маълумотларига кўра, 55 журналист гаровда, улардан 38 нафари Сурияда. 34 давлатда 95 нафар журналист бедарак йўқолган.

Жаҳон