Қаршида ҳокимлик ходими 5 минг доллар пора олаётган вақтида ушланди
Қашқадарё вилоятида Қарши туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари қўлга олинди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати.
Аниқланишича, гумонланувчи туман ҳокимлиги заҳирасидан 25 гектар ерни фуқарога расмийлаштириб беришини айтиб, хизматлари учун 10 минг доллар талаб қилган. Ўтказилган тезкор тадбир давомида, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бошқарма бошлиғи ўринбосарини 5 минг доллар олаётган вақтида қўлга олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.