Ўзбекистонга АҚШдан мингга яқин ўқитувчилар келиши режалаштирилмоқда
Америка Кенгашлари томонидан Ўзбекистонга инглиз тилини ривожлантириш учун 1000 га яқин ўқитувчиларнинг юборилиши режалаштирмоқда. English Speaking Nation дастури доирасида 15 мингдан зиёд ўрта мактаб инглиз тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш кўзда тутилган. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистоннинг Вашингтондаги дипломатик ваколатхона раҳбари Жавлон Ваҳобов Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашларининг катта вице-президенти Майкл Кертис билан Ўзбекистондаги таълим дастурларини амалга ошириш бўйича жорий фаолияти ва мамлакатда ўқув лойиҳаларини амалга оширишнинг истиқболли йўналишлари, шунингдек, инглиз тилини ўқитиш сифатини оширишда Америка Кенгашлари иштирокининг муҳокамаси бўлиб ўтди.
Таъкидланишича, Ўзбекистонга 1000 га яқин қўшимча ўқитувчилар юборилиши режалаштирилган.
Қайд этилишича, English Speaking Nation дастури доирасида 2022 йил октябргача Ўзбекистоннинг ўрта мактабларида 15 мингдан зиёд инглиз тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш кўзда тутилган.
Музокаралар якуни бўйича томонлар 2021−2022 йилларда Ўзбекистон фуқаролари учун таълим лойиҳалари соҳасида грант кўмагини ошириш ва 2022 йил охиригача республика ҳудудида таълим ярмаркасини ташкил этиш каби икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди. Американинг етакчи университетларини жалб қилган ҳолда, инглиз тили (TOEFL) ва бошқаларни билиш бўйича тест марказларини кенгайтириш режалаштирилган.