Қашқадарёда шифохона лифт шахтасидан 36 ёшли аёлнинг жасади топилди
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалида, санитар ҳодим бўлиб ишлайдиган аёл, лифт шахтасидан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «Марказий студия» кўрсатувида хабар қилинади.
Ҳабарларга кўра, воқеа 3 август куни юз берган. Аниқлик киритилишича, шу куни лифтдан 36 ёшли санитар аёл фойдаланган ва носозлик туфайли шахтага тушиб кетган.
Шундан сўнг, шифохона ҳодимлари аёлнинг йўқолгани пайқаб, фуқаронинг опасига хабар берган. Аввалига тиббиёт муассасаси ходимлари аёлни ўзлари топишга ҳаракат қилишган. Аммо бироз вақт ўтгач, улар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишган.
Натиада қидирув ишлари 4 августгача давом этиб, мутахассислар лифт шахтасидан аёлнинг жасадини топишган.
Шифокорлардан бирининг айтишича, лифтдан кўпинча оғир аҳволдаги беморларни ташиш зарурати туғилгандагина фойдаланишган.
Шунингдек, марҳум аёлнинг 3 фарзанди борлиги ва турмуш ортоғи Россияда ишлаши маълум бўлган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари терговга қадар текширув ўтказмоқда.