Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрига етиб борди
Шавкат Мирзиёев Россияга расмий ташрифнинг биринчи манзили — Қозон шаҳрига етиб борди.
Абдулла Тўқай номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Россия ҳукумати раисининг ўринбосари — саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва Татаристон раиси Рустам Миннихановкутиб олди. Ташриф дастурига мувофиқ, бугун Қозонда қатор тадбирлар бўлиб ўтади.
.jpg)

Эртага, 6-октябр куни, Москвада бўлиб ўтадиган олий даражадаги учрашувда икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон—Россия муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.
