Камчаткада 8,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди, Япония ва Гавайида эвакуация эълон қилинди

30-июл куни Камчатка (Россия) қирғоқларида кучли зилзила рўй берди, унинг магнитудаси, турли ҳисоб-китобларга кўра, 8,7 га етди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Ягона геофизика хизматининг маҳаллий бўлими хабар берди.

Камчатка сейсмик фокал зонасида 1952 йилдан бери энг кучли зилзила содирбўлди. Ҳисоб китобга кўра силкиниш мақнитудаси 8,7 га этади. Ҳозирда цунами ҳавфи эълон қилинди, — дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, хавфли кучли цунами,  Камчатка қирғоқларида ва Сахалин вилоятидаги Северо-Курилскда кузатилган. Портни ва балиқчилик корхонасини сув босди, портдаги кучли тўлқин кемаларни ўз жойларидан силжитиб юборди. Бу ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Камчатканинг Елизовский туманидаги баландлиги 3-4 метр бўлган цунами қайд этилди. Курил оролларида цунами хавфи туфайли 2700 га яқин одам хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди.

Цунами хавфи дунёнинг турли мамлакатларида — Япония, АҚШ, Мексика, Чили, Перуда эълон қилинди. Япониянинг шимолий қисмига 30 сантиметр баландликдаги цунами етиб келди, мамлакат маркази ва шимоли-шарқида тезюрар поездлар ҳаракати тўхтатилди.

Ҳодисалар