Uzum Market комиссионер ҳисоботи учун янги функцияни жорий қилмоқда

2025 йил 25 сентябрдан бошлаб Uzum Market сотувчилар учун шахсий кабинетда янги комиссионер ҳисоботини жорий этади.

Ҳар ойнинг 11-санасидан бошлаб сотувчилар ўтган ойнинг ҳисоботини бевосита шахсий кабинетдан PDF ва Excel форматларида юклаб олиш имкониятига эга бўладилар.

Янги функция сотувчиларга қуйидагиларга рухсат беради:

• реализация қилиш суммасини солиқ суммаси билан солиштириш;

• ҚҚС ҳисоб-китобининг тўғрилигини текшириш (ҚҚС тўловчилар учун);

• фойда солиғи суммасини ҳисоблаб чиқариш;

• сотиш, қайтариш, комиссия харажатлари, логистика ва бошқа харажатларни таҳлил қилиш.

Uzum Market платформада бизнес юритиш жараёнининг шаффофлигини ва қулайлигини ошириш мақсадида ушбу воситани ишга туширганини таъкидламоқда.

Янги восита билан ишлаш ҳақидаги батафсил маълумот оммавий офертага киритилган ўзгартиришларда, 3.3-бандда акс эттирилган. Бу маълумот билан ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Ўзбекистон