Камчаткада 7,2 магнитудали кучли зилзила содир бўлди
Камчатка соҳиллари яқинида 18 сентябр куни кучли зилзила юз берди. Россия Фанлар академияси Ягона геофизика хизматининг Камчатка бўлими зилзила магнитудасини 7,2 деб баҳолади.
Вақт (UTC): 2025-09-18 18:58:17. Магнитуда: 7.2. Координаталар: 53.38, 159.92°. Чуқурлик: 123 километр, — деб кўрсатилган хабарда.
Зилзила маркази Петропавловск-Камчаткадан 100 километр шарқида, тахминан 10 километр чуқурликда жойлашган. Дастлабки кучли силкинишдан кейин, ҳар бирининг магнитудаси 5,8 баллгача бўлган кетма-кетликда содир бўлди.
Камчатка губернатори Владимир Солодов ярим оролнинг шарқий қирғоқларида цунами хавфи борлигини маълум қилди ва аҳолини огоҳлантирди. Барча хизматлар юқори шай ҳолатга келтирилиб, ижтимоий муассасалар ва турар-жой бинолари тезкор текширувдан ўтказилгани айтилди.
Ҳозирча жабрланганлар ҳақида хабар келиб тушмагани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 30-июл куни Камчатка қирғоқларида кучли зилзила рўй бериб, унинг магнитудаси, турли ҳисоб-китобларга кўра, 8,7 га етган эди.