Мирзиёев Беларуснинг ШҲТга аъзо бўлишини маъқуллади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Беларуснинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлат мақомини олиш бўйича мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжат миллий қонунчилик маълумотлар базаси сайтида эълон қилинди.

«Беларусь Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат мақомини олиш бўйича мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум тасдиқлансин», дейилади Ўзбекистон раҳбари қарори матнида.

Ҳужжатга мувофиқ, ТИВ ШҲТ котибиятига республика халқаро шартнома кучга кириши учун ички давлат тартиб-қоидаларини бажараётгани тўғрисида билдиришнома юбориши белгиланган.

Янгиликлар