Қашқадарёда туман ҳокими ички ишлар ходимлари кўз ўнгида фуқарони уриб юборди
Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов фуқарони уриб юборди, деб хабар беради «Daryo».

Ижтимойи тармоқларда маҳаллий бозорлардан бирида тасвирга тушурилган видео оммага тарқалди. Унда Юсупов аввалига тандирни тепиб, сонгра ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ёнида турган эркакни уриб юборгани акс етган.
Туман ҳокимлиги матбуот хизмати, ҳокимлик раҳбари билан суҳбатдан сўнг вазиятга ойдинлик киритишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Файзулла Юсупов ўтган йилнинг август ойидан буён Чироқчи туманини бошқариб келаётган эди.





