Андижонда қизга таҳдид қилиб, телефонини олиб қўйган шахс қўлга олинди
Андижон вилоятида 21 февраль куни соат 03:00 ларда 19 ёшли А.Ғ. ўзганинг мулкини Хонобод шаҳри Бунёдкор МФЙ ҳудудида ўзининг таниши 21 ёшли С.Қ.га нисбатан зўрлик ишлатиб ва ҳақорат қилган ҳамда қайчи билан сочларини қирқиб нархи 1 миллион 350 минг сўмлик Samsung A 10S русумли телефон аппаратини қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида А.Ғ.дан телефон аппарат ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Хонобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи А.Ғ.га нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Мавзуга доир: