Тошкентда совуқ сув узилишлари жадвали эълон қилинди

Тошкент шаҳрида сентябрь–октябрь ойларида совуқ сув узилиши режалаштирилган. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, пойтахтда куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида режали профилактика ишлари бошланади.

Айрим ҳудудларга сув махсус техника ёрдамида етказиб берилади.

Ҳудудлар бўйича узилиш саналари ва манзилларнинг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Ўзбекистон