Тошкентда ўз қизини зўрлаган ота 12 йилга қамалди

Тошкент вилоятида ўз қизига жинсий зўравонлик қилган эркак 12 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар бермоқда.

Ушбу ҳолат Оиланинг ижтимоий мақомини белгилаш ва эҳтиёжмандлар рўйхатини киритиш мақсадида Агентлик томонидан тиббий кўрикдан ўтказилганда аниқланади. Текширув вақтида қизалоқ барча воқеаларни очиқлайди. Шундан сўнг расмий тергов жараёнини бошланади.

Қизнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида у вақтинча оилавий болалар уйига жойлаштирилди. Комплекс баҳолаш натижасида онаси қаромоғига топширилди. Унга тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилаётгани айтилган, — дейилади хабарда.

Суд қарорига кўра, эркак Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 118-моддаси, 3-қисми, «а», «б», «е» банди асосида 12 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Янгиликлар