Таиланд ва Камбоджа шартларсиз ўт очишни тўхтатишга келишиб олди

Таиланд ва Камбоджа ҳукуматлари давом этиб келаётган ўзаро ўт очиш ҳолатларини зудлик билан бас қилишни келишиб олди. Бу ҳақда Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим маълум қилди.

Ҳар икки давлат тезлик билан ва ҳеч қандай шартсиз ўт очишни тўхтатишга рози бўлди, — деди бош вазир матбуот анжуманида. (ТAСС иқтибоси).

Иброҳим сулҳ маҳаллий вақт билан 29-июл куни соат 00:00 да (Тошкент вақти билан 28-июл 21:00)дан кучга киришини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги чегара можаросининг кучайиши 24 июль куни эрталаб юзага келди. Шундан сўнг икки тарафлар артиллерия зарбаларини ҳудудларга юборишди.

Янгиликлар