Наманганда 2 нафар мактаб ўқувчиси каналда чўкиб кетди

Наманганда 2 нафар ўсмир бола каналга чўмилишга бориб чўкиб кетди. Бирининг жасади сувдан олиб чиқилиб, бошқа бирининг қидирув ишлари эса беш кундан буён давом этмоқда.

Наманган вилояти ФВБ ахборот хизматининг хабар беришича, чўкиб кетганлар ҳақида маълумот 23 июл куни соат 13:48 да келиб тушган. Қайд этилишича, мактаб ўқувчилари Миришкор маҳалласидан оқиб ўтувчи шимолий Фарғона каналида чўмилишган.

Ўсмирлардан бирининг жасади икки кун ўтиб аниқланди. Бироқ, иккинчи қурбон (2009 йилда туғилган ўғил бола)нинг қидирув ишлари беш кундан бери олиб борилмоқда.

Ҳозирда қутқарув гуруҳи ғаввослари сув ости ва сув усти қидирув ишларини давом этирмоқда.

Ҳодисалар