Ўзбекистоннинг икки вилоятида фуқаролар қор кўчиш хавфидан огоҳлантирилди
Республиканинг тоғли ҳудудларида 13–16 декабр кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли фуқаролар огоҳлантирилди.

Узгидромет маълумотига кўра, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.





