Хоразмда пенсия миқдорини ошириб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди
Ушланган шахс фуқаронинг аёлига тайинланган пенсия миқдорини ошириб беришни ваъда қилиб, ундан пул талаб қилган

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида фирибгарликда гумон қилинган ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар берди.
Жумладан, ўтказилган тезкор тадбирда Урганч шаҳар, «Жамбул» маҳалласининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси Б.Х. фуқаро Ш.Ю.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали унинг турмуш ўртоғи З.К.нинг ёшга доир пенсия миқдорини кўпайтириб беришни ваъда қилади.
Ушбу ҳизмати эвазига мансабдор 15 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, шундан 14,9 сўмини Ш.Ю.га қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.





