Самарқандда эркак хотинининг хиёнатига чидолмасдан 2 боласини бўғиб ўлдирди
Самарқандда 39 ёшли эркак Россияда ишлайдиган хотинининг хиёнатига чидолмасдан икки ўғлини бўғиб ўлдирди.
Бугун, 17 май куни соат 03:00 ларда Тойлоқ туманида эркак Россияга ишлаш учун кетган турмуш ўртоғини бегона шахслар билан ишқий муносабатда бўлгани ҳақида видео тасвирларини кўриб, у билан телефон орқали жанжаллашган.
Сўнгра у турмуш ўртоғидан қасд олиш мақсадида уйида ухлаб ётган 2 нафар вояга етмаган ўғлини (2015 ва 2017 йилларда туғилган) қасддан ўлдирган. У бу ҳақида ўзи туман Ички ишлар бошқармасига бориб маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а»,«в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибида ушланган.