Ёш болаларни ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган эркакка жиноий иш очилди

Тошкент вилоятида 39 ёшли эркак икки нафар болани ахлоқсиз ҳаракатларга мажбурлаганди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

“Олмалиқда ёш болаларни ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди”, дейилади хабарда.

Мазкур жиноят иши бўйича Олмалиқ шаҳар Ички ишлар бошқармаси Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жиноятни содир этган 1984 йилда туғилган эркак руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда туриши аниқланган.

Янгиликлар