«Ҳисор» давлат қўриқхонасида қор ёғди

Мираки ва Ғэлон бўлимларининг юқори тоғли ҳудудларида ёғингарчилик қайд этилди

«Ҳисор» давлат қўриқхонаси ҳаво кескин совиши кузатилиб, Мираки ва Ғэлон бўлимлари юқори ҳудудлари қор билан қопланди. Бу ҳақда Экология қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун, «Ҳисор»  давлат қўриқхонаси 1983-йилда Қашқадарё вилоятида «Ҳисор» тизмаси шимоли-ғарбий тармоқлари табиий комплексларини асл ҳолича сақлаб қолиш, улардаги табиий жараёнларнинг боришини ўрганиш, табиатни муҳофаза қилишнинг илмий асосларини амалиётга татбиқ этиш ҳамда ёввойи табиатдаги ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш мақсадида ташкил этилган.

Қўриқхона Ғэлон, Мираки, Танхоздарё ва Қизилсув бўлимларидан иборат.

«Ҳисор» майдони жами 80986,1 гектарга тенг бўлиб, 24 308 гектари ўрмон билан қопланган, шундан 12 203 гектари қалин ўрмонзорлар, 56 678 гектари (шундан 171 гектар дарё ва кўллар, 31 819 гектар қоя ва жарликлар, 24 688 гектари яйловлар) ўрмон билан қопланмаган. 35 000 гектар майдон эса баланд тоғлар, қоялар, жарликлар ва музликлардан иборат.

Ўзбекистон