Рамзан Қодиров Россиянинг миграция сиёсатини танқид қилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россиядаги миграция сиёсатига ўз муносабтини билдирди. У мигрантларга нисбатан қўлланаётган жазо чоралари кескин эканлигини таъкидлади.

Қайд этилишича, Қодиров миграция билан боғлиқ вазиятларни ўзгартириш ҳамда ҳар қандай муҳожирга жирканч муносабат қилмаслик кераклигини таъкидлаган.

Шунингдек, муҳокама қилинаётган муаммоларни мигрантларни депортация қилиш орқали ҳал қилиб бўлмаслигини ҳам айтган.

Бу муаммо келгиндилар туфайли юзага келгани йўқ. Бунинг илдизи ўз вақтида ўз ваколатига кирадиган масалалар билан шуғулланиши ва ҳар қандай кескинлашаётган жараёнларга тезкор муносабат билдириши лозим бўлган шахсларнинг бепарволигида ётибди. Фақат амалда ҳеч қандай ра йўқ эди, деди Чеченистон раҳбари Telegram саҳифасида.

Жумладан, Қодиров мигрантлар орасида қонунга итоат этувчилар ҳам борлигини эслатди.

Майли, бугунги мигрантларни оммавий таъқиб ва тозалашлар орқали ҳайдаб чиқарамиз, бироқ эртага бошқа давлатлардан янгилари келадику, улар яхшироқ бўлишига ким кафолат бера олади?, дея хулоса қилди Рамзан Қодиров.

Аввалроқ, Россияда мигрантларга нисбатан тақиқлар кўпайгани ҳақида маълумот берган эдик.

Жаҳон