Krec гуруҳи асосчиси, рэпер Fuze ЙТҲ натижасида вафот этди
Krec асосчиси ва гуруҳ раҳбари, 46 ёшли рэпер Артем Fuze Бровков автомобил ҳалокати натижасида вафот этди. Бу ҳақда унинг рафиқаси Валентина Березкина маълум қилди.

«Мен учун буни ёзиш жуда оғир, лекин Артем энди йўқ. Бир неча соат олдин у даҳшатли аварияга учради, шифокорлар борини қилиб кўришди, лекин уни қутқариш мумкин бўлмади», — деди рэпернинг аёли.
Маълумот учун, Артем Бровков Санкт-Петербургда туғилган. 2021 йилда у Krec гуруҳига асос солган. Бутун давр мобайнида гуруҳ тўққизта студия альбоми ёзган, улардан бири, «Нежность» қўшиғи, «Питер FM» фильмининг саундтреки бўлган.





