Ўзбекистон қонун устуворлиги рейтингида юқори ўринга кўтарилди

World Justice Project ташкилоти эълон қилган қонун устуворлиги рейтингида Ўзбекистон 143 давлат орасида 81-ўринни эгаллади. Бу маълумот WJP расмий сайтида жойланган.

2024 йил билан солиштирганда, мамлакат икки поғона юқори кўтарилган. Ўзбекистон Гайана ва Белиз давлатлари орасида жойлашган.

Рейтингда биринчи бешликни Дания, Норвегия, Финляндия, Швеция ва Янги Зеландия бошқармоқда. Энг сўнгги ўринда эса Венесуэла жойлашган.

Марказий Осиё давлатлари ичида:

• Қозоғистон — 66-ўрин;

• Қирғизистон — 104-ўринни эгаллади.

Маълумот учун: мазкур рейтинг фуқаролар, ҳуқуқшунослар ва ҳуқуқ соҳаси мутахассислари ўртасида ўтказилган сўровлар асосида тузилади.

Унда давлат ҳокимияти ваколатларининг чекланганлиги, коррупциянинг йўқлиги, ҳукумат очиқлиги, фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари таъминланиши, тартиб ва хавфсизлик, қонунларни амалга ошириш амалиёти ҳамда фуқаролик ва жиноят суд ишлари каби омиллар инобатга олинади.

AI News