Дунёда бир дақиқа ичида энг кўп машина ишлаб чиқарадиган автомобиль компаниялари — рейтинг
«Money Shake» портали дақиқасига энг кўп машина йиғадиган автомобиль ишлаб чиқарувчилар рейтингини эълон қилди. Улар орасида «Toyota» энг тезкор деб топилди. Бу ҳақда «Motor» хабар берди.
Таъкидланишича, «Volkswagen» «Toyota»дан бир оз орқада кетмоқда, (концерн таркибига кирувчи барча брендлар — «Audi», «ŠKODA», «Seat» ва ҳоказо) унинг кўрсаткичи 19,8. Шунингдек, тезкор учликдан «Hyundai» ҳам ўрин олган. Жанубий Корея маркасида компания бир дақиқада 13,7 та автомобиль йиғади.
Бир дақиқа ичида энг тез автомобиль йиғадиган компаниялар рўйхати:
- «Toyota» — 19,9;
- «Volkswagen» — 19,8;
- «Hyundai» — 13,7;
- «General Motors» — 13;
- «Ford» — 12,2;
- «Nissan» — 11;
- «Honda» — 10;
- «FSA» (Fiat-Chrysler) — 8,8;
- «Renault» — 7,9;
- «PSA» (Peugeot Citreon) — 6,9.
Топ-10 рўйхат пастидан «Suzuki» (6,3 та), «SIAC» (5,5), «Daimler» (4,8), «BMW» (4,8), «Geely» (3,7), «Changan» (3,1), «Mazda» (3,1), «Dongfeng» (2,8), «BIAC» (2,4) ва «Mitsubishi» (2,3) ўрин олган. Хитой дақиқасига энг кўп автомобиль (48,9 дона) ва электр транспортини ишлаб чиқарувчи сифатида қайд этилган.
Таҳлилчилар автомобиль маркаларининг даромадларини ҳам ҳисоблаб чиққан. Маълум бўлишича, «Toyota» ва «Volkswagen» бир дақиқада 533 ва 523 минг доллар, «Daimler» эса ҳар дақиқада 360 минг доллар ишлаб топади.
Электромобиль ишлаб чиқарувчи компаниялар алоҳида рўйхатдан ўрин олган. Бундай ҳолларда соатига тўпланган нусхалар сони ҳисобга олинган. Унга кўра, «Tesla» соатига 42 та электромобиль, «BYD» 26 та, «BJEV» 18 та, «BMW» 15 та ва «Nissan» 10 та автомобиль ишлаб чиқариб кучли бешликка кирган.
Аввалроқ Жиззахда ноябрдан «KIA» автомобилларининг янги моделлари ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар берилганди. Шунигдек, Наманганда «Changan» бренди остида кичик юк автомобиллари ишлаб чиқарилиши хабар қилинган.
Кейинчалик Ўзбекистонда «ŠKODA» брендидаги автомобиллар октябрь ойида тақдим этилиши ҳамда «Bentley» электромобиллари ишлаб чиқарилиши мумкинлиги маълум қилинган.