Россия газининг Европадаги асосий харидорлари маълум қилинди
Россия газини энг кўп харид қилган Европа иттифоқи давлатлар орасида Франция, Венгрия ва Испания етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Евростатнинг саккиз ойлик ҳисоботига таяниб, “РИА Новости” хабар берди.
оссия январдан августгача Европа иттифоқига 9 миллиард евролик газ етказиб берган, бунда қувур гази етакчилик қилмоқда. У 4,6 миллиард еврони, суюлтирилган табиий газ эса 4,4 миллиард еврони ташкил этган.
Франция ёнилғининг асосий харидорига айланган ва импортни 30 фоизга ошириб, 1,9 миллиард еврога етказган. Венгрия эса иккинчи ўринга тушган, у импортни деярли учдан бирга — 1,6 миллиард еврогача камайтирган. Испания 1,4 миллиард евро импорт билан учинчи ўринни эгаллаган.
Бошқа йирик харидорлар қаторига Италия (1,3 миллиард евро), Греция (919 миллион), Словакия (800 миллион) ва Бельгия (709 миллион) киради. Энг катта импорт ўсиши Литва (41 фоиз) ва Финляндияда (36 фоиз) кузатилди. Ҳар иккала давлат ҳам кичик ҳажмда импорт қилган бўлса-да, мос равишда 1,8 ва 44,3 миллион долларлик маҳсулот сотиб олган.