Россияда камбағаллик даражаси маълум қилинди
Россияда 11,8 миллион киши яшаш минимумидан паст даромад билан яшамоқда. Бу ҳақида Росстат маълумотига таяниб, Deutsche Welle хабар бермоқда.
Қайд қилинишича, 2024 йилнинг учинчи чорагида бу кўрсаткич ойига 15 минг 679 рублни (салкам 2 миллион сўм) ташкил этади.
Қашшоқликнинг базавий чегараси 2020 йилнинг тўртинчи чорагида 11 329 рубль даражасида эди. 2024 йилда бу қиймат 15 679 рублни ташкил этди. Камбағаллик даражаси 2023 йилга нисбатан 9,4 фоиздан 8 фоизгача пасайган.
Умуман олганда, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида нақд пул даромадлари қашшоқлик чегарасидан паст бўлган россияликлар сони 2023 йилнинг январь-центябр ойларига нисбатан 2 миллион кишига камайди.