Трамп Гренландия сабабли саккизта давлатга нисбатан бож жорий этилишини маълум қилди
АҚШ президенти маъмурияти Дания, Норвегия, Швеция, Франция, Германия, Буюк Британия, Финляндия ва Нидерландияга 10% божлар жорий қилмоқда. Бу ҳақда Америка етакчиси Доналд Трамп маълум қилди.

Трамп қўшимча тарифлар АҚШ томонидан «Гренландияни тўлиқ ва якуний қўлга киритиш» бўйича келишувга эришилмагунча амал қилишини таъкидлади.
2026 йил 1 февралдан бошлаб қайд этилган барча давлатлардан АҚШга йўналтирилаётган барча товарларга 10 фоиз миқдорида бож ундирилади. 2026 йил 1 июндан эса мазкур божлар 25 фоизга оширилади. Ушбу божлар Гренландияни тўлиқ ва якуний қўлга киритиш бўйича келишувга эришилмагунча ундирилаверади ва тўланиши шарт бўлади, — деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.
Республикачининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар «кўп йиллардан бери Дания, Европа Иттифоқининг барча мамлакатлари ва бошқа мамлакатларга ҳеч қандай бож олинмаган ҳолда субсидия қилиб келади».
Трамп «энди Дания учун ҳам жавоб қайтариш вақти келганини ва гап бутун дунёдаги тинчлик тақдири ҳақида кетмоқда», деб билдирди. Шунингдек, у Хитой ва Россия Гренландияни қўлга киритишни истаетганини, Дания эса бу борада ҳеч нима қила олмаётганини таъкидлади.




