Тошкент Марказий Осиёдаги энг хавфсиз шаҳар деб тан олинди

Ўзбекистон пойтахти Тошкент расман Марказий Осиёдаги энг хавфсиз шаҳар деб тан олинди. Бу ҳақда Numbeo портали хабар бермоқда.

Хусусан, Тошкент Марказий Осиё шаҳарлари орасида биринчи ўринни эгаллади, жаҳон рейтингида эса 51-поғонадан жой олди.

Рўйхатга Марказий Осиёнинг яна икки шаҳри Остона (жаҳон рейтингида 81-ўрин) ва Олмаота (195-ўрин) ҳам киритилди.

Рейтингнинг топ-100 талигига МДҲ давлатларидан тўққизта шаҳар кирди. Энг хавфсиз шаҳарлар қаторига Россиянинг тўрт шаҳри: Нижний Новгород (56-ўрин), Қозон (72-ўрин), Калининград (78-ўрин) ва Москва (99-ўрин) кирди.

Дунёнинг энг хавфсиз 10 та шаҳри:

• Абу-Даби (БАА);

• Доҳа (Қатар);

• Дубай (БАА);

• Тайбэй (Тайван);

• Шаржа (БАА);

• Манама (Баҳрайн);

• Маскат (Уммон);

• Гаага (Нидерландия);

• Мюнхен (Германия);

• Тронхейм (Норвегия).

Ўзбекистон