Жиззахда эркак бошқа эркакни бир мушт уриб ўлдирди

Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги чойхонада 24 июль куни маст ҳолда бўлган икки кишининг жанжали ўлим билан якунланди.

Маълум қилинишича, соат 16:00 да Дўстлик тумани Алишер Навоий МФЙда жойлашган чойхонада икки эркак ўртасида келишмовчилик юзага келган. Оқибатда Арнасой тумани Бўстон маҳалласида яшовчи фуқаро маст ҳолатда «Наврўз» маҳалласида истиқомат қилувчи эркакнинг юзига бир марта уриб, воқеа жойидан яширинган.

Оқибатда жабрланувчи туман тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган ёрдамга қарамай, вафот этган. Марҳумнинг ўлимига бош мия жароҳати, бош мияга қон қуйилиши сабаб бўлган.

Воқеа жойидан яширинган гумонланувчи ИИБ ходимлари томонидан Самарқанд вилояти ҳудудида қўлга олинган. Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ Тегов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 104-модда (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумотларга кўра, гумонланувчи 2019 йилда транспорт воситасини олиб қочгани учун суд ҳукми билан 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этилиб, 2022 йилнинг майида жазо тури «ахлоқ тузатиш» жазосига айлантирилган.

Янгиликлар