Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Kia ағдарилиб кетди
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Kia ва Spark иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълум қилинишича, 20 октябрь куни соат 09:45 ларда Шайхонтоҳур тумани Қоратош кўчасида 23 ёшли М.Қ. бошқарувидаги давлат рақами Kia автомашинаси ҳамда 37 ёшли Х.Т. бошқарувидаги Spark автомашинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳатлар олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.