Ўзбекистон 9 ойда қанча мева-сабзавот экспорт қилгани маълум бўлди
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 760,2 миллион долларга тенг бўлган 1 миллион 235,8 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилди.
Қайд этилишича, мазкур кўрсаткичлар 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 21,7 фоизга ошган.
Мева-сабзавотлар экспортида қиймат жиҳатидан энг катта улушни узум (майиз қўшган ҳолда) – 21,2 фоиз, шафтоли – 9,0 фоиз, мош – 6,1 фоиз, помидор – 5,9 фоиз, қовун ва тарвуз – 4,7 фоиз, гилос – 4,4 фоиз, карам – 4,3 фоиз, пиёз – 3,8 фоиз эгаллаган.
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида экспортнинг умумий ҳажмида мева-сабзавотлар улуши 5,4 фоизни ташкил этган.
Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий импорт қилувчилари Россия (44,4 фоиз), Қозоғистон (21,0 фоиз), Хитой (6,8 фоиз), Покистон (6,4 фоиз), Қирғизистон (4,4 фоиз), Афғонистон (2,6 фоиз), Туркия (2,3 фоиз), Беларус (1,9 фоиз), Эрон (1,3 фоиз), Озарбайжондир (1,0 фоиз).