Самарқандда қарийб 360 млн сўмлик электр энергияси талон-торож қилинди

Самарқандда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар берди.

Департаментнинг Самарқанд шаҳри ва Жомбой тумани бўлимлари томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилган.

Унда аниқланишича, «С.у.» МЧЖ раҳбари Ш.Х. ўзига тегишли клубда, «S.e.» МЧЖ иш бошқарувчиси Р.Х. ишлаб чиқариш цехида электр ускуналарини умумий фойдаланишдаги тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиб олган.

Бунинг натижасида жами 359,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Самарқанд