Самарқандда ичимлик ва оқова сув хизматлари нархлари оширилади

1 апрелдан Самарқанд вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги тарифлар жорий этилади.

Бу бўйича, халқ депутатлари вилоят кенгаши томонидан 24 мартда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги нархлар тасдиқланди.

Унга кўра, бир метр куб ичимлик суви нархи қуйидагича белгиланмоқда:

  аҳоли учун — 2800 сўм;

  бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун — 6700 сўм.

Оқова суви хизмати учун:

  аҳоли учун — 1900 сўм;

  бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун — 5300 сўм.

Бунда, аҳоли ҳамда бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун ичимлик ва оқова сув нархлари ҚҚСсиз ҳисобланган.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонада чиқинди тўплаш хизматлари учун янги тўлов тарифлари жорий қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорлар