Самарқанддаги боғчада ёнғин чиқди
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 11 декабрь куни боғча ва газ заправкада ёнғин чиқди. Бу ҳақида ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд қилинишича, соат 20:40 да «Амир Темур» маҳалласида жойлашган мактабгача таълим муассасаси биносида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар берилган. Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилиниб, воқеа жойига соат 20:43 да етиб бориб, соат 21:55 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида мактабгача таълим ташкилоти биносининг шифт ва том қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби анқланмоқда.