Самарқандда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди
Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида 15 январь куни ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Пайариқ туманидаги ички йўлларнинг бирида ҳаракатланаётган «Жигули» машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва машина йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб, ҳалок бўлган.
Ҳодиса содир бўлган маҳаллада вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилган.