Самарқандга 30 та замонавий автобус олиб келинди
Самарқанд шаҳрига 30 дона замонавий автобус олиб келинди, деб хабар берди Транспорт вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, автобуслар Самарқанд шаҳри жамоат транспорти тизимини тубдан ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар доирасида олиб келинган.
Ушбу автобуслар тендер танловлари орқали шаҳардаги автобус йўналишларига брутто-шартномаси асосида жойлаштирилади.