АҚШда тиббий самолёт ҳалокатга учради: тўрт киши ҳалок бўлди
АҚШнинг Аризона штатидаги тиббий самолёт халокатга учраб, борт ичида бўлган тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда CNN.

Қайд этилишича, воқеа маҳаллий вақт билан тахминан 12:40 да Чинли ҳудуди яқинида содир бўлган.
Ҳалокатга учраган самолёт яқин атрофдаги шифохонадан беморни олиб кетиш учун кетаётган эди, — дейилади полиция баёнотида
Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши (NTBS) самолёт Beechcraft 300 эканлигини маълум қилди. Ҳозирда фалокат сабаблари текширилмоқда.





