Шимолий Корея Украинадаги урушга ҳарбийларини юбормоқчилиги очиқланди
Шимолий Корея ҳукумати 12 минг нафар ҳарбий хизматчини, жумладан, махсус топшириқли бўлинмаларни Украинадаги урушда Россияни қўллаб-қувватлаш учун юборишга қарор қилган. Бу ҳақида Yonhap ахборот агентлиги Жанубий Корея разведка хизмати (NIS)га асосланиб хабар тарқатди.
Манбалар «қўшинлар сафарбарлиги аллақачон бошлангани»ни хабар қилган.
Шу хабар муносабати билан Жанубий Корея президенти Юн Сок Лён разведка ва армия вакиллари билан хавфсизлик масалаларига бағишланган навбатдан ташқари йиғилиш ўтказган.
Учрашув иштирокчилари Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги алоқалар ҳарбий юклар ташиш доирасидан чиқиб кетган ҳозирги вазият нафақат мамлакатимиз, балки халқаро ҳамжамият хавфсизлигига ҳам жиддий таҳдид солаётгани ҳақида якдил фикр билдиришди, — дейилган Жанубий Корея президенти маъмурияти баёнотида.
Шунингдек, бу таҳдидга «Сеул барча мавжуд воситалар билан жавоб қайтариши» таъкидланган.
Кейинроқ жанубликлар разведкаси КХДР Россияга аскарларнинг илк партиясини юбориб бўлгани, ракета қўшинлари зобитлари эса аллақачон урушда қатнашаётгани ҳақида хабар тарқатди.
Разведка маълумотига кўра, шимолий кореялик 1500 нафар аскар аллақачон Россиянинг Узоқ Шарқдаги полигонларида жойлаштирилган, бу ердан катта эҳтимол билан Украинага йўл олади.