Шимолий Корея Япон денгизига 7 та баллистик ракета учирди

Шимолий Корея қўшинлари Япон денгизи йўналишида бир нечта қисқа масофали баллистик ракеталарни учирди. Бу ҳақида 5 ноябрь куни «Кyodo News» хабар бермоқда.

КХДР тонг соат 7:30 дан 7:39 гача камида еттита ракета учирган. Улар 100 километр баландликка кўтарилган, парвоз масофаси 400 километрни ташкил этган, дея вазирлик маълум қилди.

Ракеталар Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарига — Корея яриморолининг шарқий қирғоғи атрофидаги сувларга тушди. Жанубий Корея ҳарбийлари ракеталар денгиз тушганини маълум қилди.

Япония, АҚШ, шунингдек, «Катта еттилик» мамлакатлари расмийлари буни қоралади. Япония ҳукумати бу «ҳаракатлар Япония, минтақа ва халқаро ҳамжамиятнинг тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид солади», шунингдек, БМТ Хавфсизлик кенгашининг резолюцияларини бузади, деб таъкидлади. КХДР расмийлари ҳали ҳолатга изоҳ бермади.

Жанубий Корея расмийларининг таъкидлашича, Шимолий Корея ташқи эътиборни ўзига қаратиш мақсадида АҚШ президентлик сайловлари олдидан қурол синовларини ўтказаётган бўлиши мумкин, дея Yonhap хабар берди.

Жаҳон