Санепидқўмита синфхоналарда меъёрдаги ҳарорат қанча бўлиши кераклигини айтди
Санепидқўмита синфхоналарда меъёрдаги ҳарорат қанча бўлиши кераклиги юзасидан тушунтириш берди.

Таълим муассасалари ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бўйича ҳаво ҳарорати қуйидагича бўлиши керак:
• ўртача оғирликдаги иш учун — камида 17 даража;
• оғир жисмоний иш учун — камида 16 даража;
• физика лабораториялари учун ҳарорат 18-21 даража оралиғида.





