Зангиотадаги боғчада қарийб 1 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланди
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги боғчада қарийб 1 миллиард сўм талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»
Мълумотларга кўра, Мактабгача таълим вазирлиги Ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент вилояти Зангиота туман бўлими ҳамкорлигида Тошкент вилояти Зангиота тумани Мактабгача таълим бўлимига қарашли 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан текширув ўтказилган.
Мазкур текширув натижасида мактабгача таълим ташкилоти директори томонидан 2014—2020 йиллар давомида 37 нафар шахсларни турли лавозимларга расмийлаштириб, улар ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, ушбу ходимлар номига 983,5 миллион сўм иш ҳақи ҳисобланиб, пластик карталар орқали ноқонуний ҳисобдан чиқарилган.
Аввалроқ Жиззахда ҳокимнинг қизига тегишли компания 2 млрд сўмлик лойиҳаларни қўлга киритгани бўйича текшириш бошланганди.