Сирдарёда 14 ёшли бола каналга чўкиб кетди

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида 14 ёшли бола каналга чўкиб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди

Хабарга кўра, А.Х. исмли ўсмир 18 май куни Ойдин маҳалласидан оқиб ўтувчи Дўстлик каналига чўмилиш учун борган, бироқ эҳтиётсизлик оқибатида сувга чўкиб кетган.

Ғаввос-қутқарувчилар томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида 19 май куни боланинг жасади топилиб, сувдан олиб чиқилди.

Айни пайтда воқеа юзасидан Мирзаобод тумани прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги Бўрижар каналида чўкаётган қизларни қутқармоқчи бўлган эркакнинг сувдан чиқа олмай вафот этгани ҳақда хабар бергандик.

 

Сирдарё