SIUT қишлоқ ёшларига Кореяда таълим олишга кўмаклашмоқда
Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) Корея Республикасининг Gimcheon High School билан “Темир дафтар” рўйхатига киритилган оилаларнинг иқтидорли фарзандларини ўқитиш бўйича ҳамкорлик лойиҳасини амалга оширмоқда.
Университет Васийлик Кенгаши раиси ҳомийлиги остида ва вилоят ижтимоий ҳимоя бошқармаси билан биргаликда ташкил этилган ушбу ижтимоий лойиҳа доирасида Самарқанд вилоятининг Иштихон, Оқдарё, Каттақўрғон ваУргут туманларидаги қишлоқ мактабларининг 5 нафар 9-синф битирувчилари SIUTнинг тайёргарлик курсларида таълим олмоқдалар. Декабрга қадар улар умумий корейс тили, инглиз тили ва математика бўйича махсус курсни университет Васийлик кенгаши раиси Бахтиёр Фазылов томонидан ажратилган махсус грант асосида тамомлайдилар. Таълим жараёни SIUT профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилиб, ўқиш вақтида Самарқандда талабалар турар жой ва кунига уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланадилар.
Курс тугагач, беш нафар иқтидорли ўзбекистонлик ёшлар Gimcheon High School стипендияси асосида Корея Республикасида ўқишни давом эттирадилар. Стипендия авиапарвоз, мактабда таълим олиш, турар жой ва ўқув материаллари каби ҳаражатларни бутунлай қоплайди.
Самарқанд вилоятининг ёш иқтидорлари шунингдек уч йил давомида High School да ўқишни тугатгунга қадар яшаш харажатларини қоплаш учун қўшимча молиявий ёрдамга ҳам эга бўладилар. Сифатли таълимнинг натижаси сифатида битирувчиларнинг дипломлари улар учун дунёнинг кўплаб ривожланган мамлакатларидаги олий ўқув юртларида ўқиш имкониятини очади.
Самарқанд халқаро технология университети ва унинг Васийлик кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган ушбу лойиҳа “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг асосий йўналишларидан бири – 2026-йилга келиб ёшларни талабгор касбларга ўргатиш орқали камбағалликни икки баравар қисқартириш бўйича йўналишни муваффақиятлиамалга оширилишига ҳисса қўшади.
Иқтидорли талабаларни танлаш Корея ва SIUT профессорлари томонидан амалга оширилди. Имтиҳонлар Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Тошкент филиали профессори Б.Қодировнинг IQ методологияси бўйича ўтказилди. Танлов икки босқичда амалга оширилди. Улар пухта билимга эга ва халқаро миқёсда фан ва технологияларни янада ривожлантиришга катта қизиқиши бор ўқувчиларни танлаш имконини берди. Янги Ўзбекистонга ўз Ватанининг равнақига муносиб ҳисса қўшадиган иқтидорли мутахассислар керак.