M Cosmetic тармоғи «Call Umida» лойиҳасини бирлаштирди
Кўчада тегажоғлик қилиш — бу жамоат жойларида болалар, қизлар ва аёлларнинг ҳуқуқлари ва хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган жиддий муаммодир.
Хотин-қизларнинг розилигисиз содир этиладиган номақбул шарҳлар, имо-ишоралар ва ҳаракатлар гендер зўравонликнинг шаклидир. Дунёнинг айрим давлатларида кўча шилқимликлари криминализация қилинган ва уларнинг олдини олиш ишлари тобора долзарб бўлиб бормоқда.
Бундан аввал «Call Umida» номли кўча безорилигига қарши катта ташаббус иштирокчиси бўлиш учун M Cosmetic BMT Тараққиёт дастури билан келишувга эришди.
Кенг кўламли ўқитиш ва ходимларнинг ўзлаштирган билимларини таҳлил қилгандан сўнг, M Cosmetic лойиҳани интеграция қилишга киришди. Энди дўконлар эшикларида 16 ёшгача бўлган болалар, қизлар ва аёллар бундай вазиятларга дуч келган тақдирда ёрдам олишлари мумкинлиги ҳақидаги маълумотни учратиш мумкин.
Айни пайтда тармоқдаги 111 та дўконда ходимларнинг қарийб 90 фоизи ижтимоий лойиҳа бўйича ўқитилган. Шунингдек, у янги ходимларни мослаштиришга жорий этилган.
M Cosmetic компаниясининг ижтимоий мақсади — ҳаёт учун ишончли муҳитни яратишга ҳисса қўшишдир. Шундай қилиб, компания кўча тегажоғликларидан қаерга яширинишни билмайдиган болалар, қизлар ва аёллар учун хавфсиз жой яратишга тайёр. «Умидани чақиринг» ибораси — бу ёрдам сўраш бўлиб, уни эшитиб, муассаса ходимлари ёрдам беришади.